Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди

17 апрель куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакиллари Терхи Хакала ва Имон Гилмор Тошкент шаҳрига етиб келди.

Мартабали меҳмонлар И. Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан кутиб олинди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Т.Хакала ва Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили И.Гилмор расмий ташрифи доирасида бир қатор давлат органлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши кўзда тутилмоқда.

Делегация таркибида, шунингдек, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан, Европа Иттифоқи Марказий Осиё бўйича махсус вакилининг сиёсий маслаҳатчиси Алина Бельская, Европа Иттифоқи Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакилининг сиёсий маслаҳатчиси Магдалена Гавронска ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари ўринбосари Миндаугас Качераускас бор.

 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech