Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик бўйича маҳорат дарси ўтказилди

17 апрель куни Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети 2-курс талабалари учун инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилди.

Маҳорат дарсини Миллий марказ бош мутахассиси Ҳ.Холмаматов олиб борди. Унда бўлажак ҳуқуқшуносларга БМТнинг устав ва шартномавий органлари тавсияларини амалга оширишда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ўрни ҳақида маълумот берилди.

Талабалар Миллий марказнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси билан ҳам қизиқдилар.

Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

Тадбир якунида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги турли масалалар бўйича ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди. Ёшлар айни мавзудаги саволларига батафсил жавоб олдилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech