Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

ҚИЙИН ДАВРЛАР КУЧЛИ ЕТАКЧИЛАРНИ ЮЗАГА ЧИҚАРАДИ

ХОРИЖЛИК ЭКСПЕРТЛАР 9 ИЮЛЬ КУНИГА БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8 май куни мамлакатимизда бўлиб ўтган конституциявий референдум якунлари бўйича Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан ўтказган учрашувдаги нутқи халқаро ижтимоий-сиёсий ва эксперт-таҳлил доира вакиллари ўртасида жуда катта резонансга сабаб бўлди.
Таниқли хорижлик экспертларнинг айтишича, муддатидан илгари Президент сайловини ўтказиш янгиланган Конституция қоидаларига тўла мос келади ва Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Павел Бейда,

Польша Сеймидаги «Польша-Ўзбекистон» парламентлараро гуруҳи ҳамраиси:

– Ўзбекистонни янгиланган Конституциянинг қабул қилингани ва мамлакат  фуқароларининг мутлақ кўпчилиги унга овоз бергани билан табриклайман. Янги Ўзбекистон янги Конституция асосида яшайди – бу, бир томондан, рамзий маънога эга бўлса, иккинчи томондан, масъулиятдан ҳам кўпроқ, чунки Асосий қонунда жуда юқори меъёрлар белгиланган.

Ушбу йўналишлар маълум маънода, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, логистика, соғлиқни сақлаш, ёшлар таълим ва тарбияси, фан ва туризмни ривожлантириш дастурлари олдиндан тақдим этилган ва тасдиқланган. Ҳолбуки, Конституция ана шу энг муҳим йўналишларни якуний ҳал этиш ва шу мустаҳкам асосда мамлакатни ривожлантиришнинг истиқболдаги мақсад ва вазифаларини белгилашга қаратилган.

Албатта, бугунги кунда Ўзбекистонда, айниқса, давлатни ижтимоийлаштириш, ёшларга оид сиёсат, инклюзив таълим, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, унинг диний, этник ва ижтимоий мансублигини таъминлаш борасидаги чуқур ўзгаришлар яққол кўзга ташланади. Шунингдек, янгиланган Конституция мамлакатнинг дунёвий давлат мақомини кафолатлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қонун устуворлигини таъминлаш учун мустаҳкам замин яратишдаги ролини ортиқча баҳолаш шарт эмас. Янгиланган Конституцияда ҳам  ушбу қисм  ўзгартирилди, у фуқаро ва суд, тергов органлари ва прокуратура ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олди. «Инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлида» тамойили Конституция, қонунлар, давлат идоралари фаолиятида асосий мезонга айланди.

Биз Сеймимизда янгиланган Конституциядаги Ўзбекистон парламенти фаолиятига ҳар икки палатага қўшимча ваколатлар бериш билан боғлиқ қатор муҳим ўзгаришларни назарда тутувчи янгиликларни ўргандик.

Ўзбекистон Президентининг 8 май куни парламент депутатлари, сиёсий партиялар, суд ва ижро ҳокимияти органлари вакиллари билан учрашувида янгиланган Конституцияни ҳаётга татбиқ этиш, унинг ижросини таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Давлат раҳбари конституциявий нормаларга мувофиқ муддатдан илгари Президент сайловларини ўтказишни эълон қилди.

Бунда маълум бир мантиқ кўринади ва бу қадам, биринчи навбатда, замонавий дунёнинг ривожланган демократик давлатлари яшаётган классик қонунларни ўзида мужассам этган. Бу давлатингиз раҳбарининг ўз мамлакати келажаги, унинг изчил ривожланиши ҳақидаги ғамхўрлигидан далолат беради. Буни Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг энг долзарб масалалари бўйича янги муносабатлар, янги вазифалар, жамиятда янги мувозанат, янги ислоҳотлар, янги қарорлар яратиш заруриятига асосланган юқоридаги далиллар тасдиқлайди.

Германия ОАВ вакиллари «Дунё» АА учун  интервьюларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан ўтказган мулоқоти  ҳақидаги фикрлари билан  ўртоқлашдилар:

Эвальд Кёниг,

«Berliner Korrespondentenbüro – International Media Projects» медиа агентлиги ижрочи директори:

- Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрган мутахассис сифатида ишонч билан айта оламанки, мамлакат Президентининг нутқи жуда муҳим бўлиб, кўплаб қизиқарли фикрларни ўз ичига олди. Давлатингиз  раҳбарининг жамият, жумладан, ёш авлод эҳтиёжларини қондириш мақсадида мамлакат конституциявий тизимига жиддий ўзгартишлар киритиш борасидаги қатъияти ва сиёсий иродаси менда катта таассурот қолдирди.

Иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни такомиллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди. Президент тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун шарт-шароит яратиш зарурлигига ишонч билдирди. Бу мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, Президентнинг бошқа давлатлар ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини фаол излаши, халқаро ва минтақавий тадбирларда иштирок этиши мени ҳайратда қолдирди. Бу Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ишлашга, бошқа давлатлар билан алоқаларини мустаҳкамлашга тайёрлигини кўрсатади.

Умуман олганда, Ўзбекистон Президентининг нутқи жуда истиқболли бўлди ва муҳим ғояларни ўз ичига олди, деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, бу ғояларни ҳаётга татбиқ этиш изчил давом эттирилиб, мамлакатингиз фуқаролари манфаатлари йўлида хизмат қилади.

 Муҳаммад Исмоил Хон,

Ҳиндистонда нашр этиладиган «Political Events» журнали бош муҳаррири:

– 30 апрель куни бўлиб ўтган конституциявий ислоҳот бўйича референдумда қабул қилинган Ўзбекистоннинг янгиланган Асосий қонуни давлат табиатига жиддий ўзгаришлар киритди. Улар, хусусан, ижтимоий йўналишдаги дастурларнинг молиялаштирилишини кўпайтириш, мамлакатни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, давлат раҳбари ваколатларининг бир қисмини Олий Мажлисга ўтказиш, жамоатчилик органлари - маҳалла қўмиталари ваколатларини кенгайтиришни талаб қилади.

Янги Конституцияга кўра, маҳаллалар аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда самарали ишларни олиб бориши учун солиқ тушумлари ва давлатнинг бошқа даромадларидан улуш олади.

Халқ янги Бош қомусга мувофиқ ўзини янги тараққиёт йўлига киришга сафарбар қилаётгани мантиқан тўғри. Чунки янги ҳужжат жамиятнинг барча қатламлари манфаатларини инобатга олган ҳолда «Ижтимоий давлат» мақомига эришишни кўзда тутади, қонун устуворлигини қатъий татбиқ этади, иқтисодиётни янада жадал ривожлантириш билан бирга инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини таъминлайди.

Буларнинг барчасидан келиб чиқиб, мамлакатни янгилаш жараёнининг навбатдаги босқичини янги истиқболли мандат билан бошлаш, Президентнинг Ўзбекистонни тараққиёт ва фаровонликнинг янги чўққиларига олиб чиқиш йўлидаги имкониятларини мустаҳкамлаш учун, янги Конституцияга мувофиқ, муддатидан илгари Президент сайловини ўтказишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.

«Дунё» АА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech