17 май куни Термиз шаҳрида жойлашган Адиб Собир Термизий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари иштирокида маърифий-ҳуқуқий учрашув бўлиб ўтди. Тадбир Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз борди. Қарор ижроси доирасида вилоят Ахборот-кутубхона марказида “Конституция ва инсон ҳуқуқлари бўйича адабиётлар бурчаги” ташкил этилгани эътироф этилди.
Тадбир якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Конституция ва инсон ҳуқуқларига оид адабиётлар Ахборот-кутубхона марказига беғараз тақдим этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 17.05.2023
- Кўришлар: 4275
- Чоп этиш