Акмал САИДОВ,
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори:
– Эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва миллий қадриятларимизга садоқат руҳида баркамол авлод этиб тарбиялаш йўлида самарали фаолият олиб бораётган «Тонг юлдузи» газетаси бугунги кунда болажонларнинг энг севимли нашрларидан бири ҳисобланади. Газета болаларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича билимларини ошириш, шу орқали уларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда ҳам фаол ва ташаббускор.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан миллий марказ ва газета таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Инсон ҳуқуқлари – болалар нигоҳида» танлови бу фикрни тасдиқлайди.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу танловни ўтказишда кўрсатаётган ҳамкорлиги учун «Тонг юлдузи» газетасига самимий миннатдорлик билдирамиз!
ИНШО ВА МАҚОЛА БЎЙИЧА ҒОЛИБЛАР:
- Яҳёбек ЖУМАНОВ, Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги 54-ИДУМ 6-«Г» синф ўқувчиси.
- Муслимахон РАҲМОНБЕРДИЙЕВА. Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 21-умумтаълим мактабининг 8-«А» синф ўқувчиси.
- Нафисахон АСҚАРХЎЖАЙЕВА, Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослашган 199-сонли давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси.
Рағбатлантирувчи мукофот:
Саидакмал МАМАСОЛИЙЕВ, ТДЮУ қошидаги академик лицейининг 1-босқич ўқувчиси.
Музаффар ҚАЮМОВ, Тошкент шаҳар, Миробод туманидаги 154-умумтаълим мактабининг 3-«Б» синф ўқувчиси.
Шеърият йўналиши бўйича:
- Саодатой МАҲАММАДСИДДИҚОВА, Андижон вилояти, Олтинкўл тиманидаги 70-ИДУМнинг 2-«Б» синф ўқувчиси.
- Шаҳзода АЛЛАЁРОВА, Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 55-умумтаълим мактабининг 3-«Б» синф ўқувчиси.
Расм йўналиши бўйича:
- Мубинахон СИДДИҚОВА, Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги 44-умумтаълим мактабининг 7-«А» синф ўқувчиси.
- Азиза АМРАЙЕВА, Бухоро шаҳридаги 13-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси.
- Шаҳриза САДРИДДИНОВА, Бухоро Шаҳар 2-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси.
Рағбатлантирувчи мукофот:
Шаҳзода АБДУРАУПОВА, Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги 44-умумтаълим мактабининг 3-«А» синф ўқувчиси.
Азамат КЕНЖЕБАЙЕВ, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани 37-умумтаълим мактабининг 5-«А» синф ўқувчиси.
Видеоролик йўналиши бўйича:
Нилуфар ТОРЕМУРАТОВА, Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги 39-айрим фанларни чуқурлаштириб ўқитиладиган мактабнинг 7-«А» синф ўқувчиси.
Қўшсаҳифани ўз мухбирларимиз тайёрлади.
«ТОНГ ЮЛДУЗИ» газетасининг 2023-йил 23-сони
- Қўшилди: 05.06.2023
- Кўришлар: 4114
- Чоп этиш