10 июнь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳуқуқий-маърифий мулоқот ўтказилди. Унда Миллий марказ номидан Ф.Ҳайитбоев, О.Аҳмадов, Ҳ.Мўминов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.
Вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Раҳимжон Қурбонов 600 мингдан зиёд фондга эга кутубхона фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Меҳмонлар кутубхонада ташкил этилган шароитлар билан танишиб, юридик адабиётлар секторидаги замонавий китобларни кўздан кечирдилар.
Учрашув якунида Хоразм вилоят кутубхонасида инсон ҳуқуқларига оид адабиётлар бурчаги ташкил этилди. Кутубхонга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр этилган 100 дан ортиқ ҳуқуқий адабиёт беғараз тақдим этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 12.06.2023
- Кўришлар: 3956
- Чоп этиш