ПЕКИН, 16 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов Инсон ҳуқуқлари бошқаруви бўйича Пекин халқаро форумида иштирок этди ва унинг очилиш маросимида асосий меҳмон сифатида нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда хорижий мамлакатлар делегациялари, Пекиндаги дипломатик корпус раҳбарлари, Хитойдаги етакчи таҳлилий марказлар ҳамда тадқиқот институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Форум «Тенглик, ҳамкорлик ва тараққиёт: Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена декларацияси ва Ҳаракатлар дастурининг 30 йиллиги» мавзуси остида бўлиб ўтди.
Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Хитой раиси Си Цзиньпиннинг форум иштирокчиларига табрик мактуби ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда инсон ҳуқуқлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари Акмал Саидов ўз маърузасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш ҳамда бу борада эришилаётган натижалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
- Қўшилди: 16.06.2023
- Кўришлар: 3955
- Чоп этиш