Пекинда Ўзбекистон-Хитой парламентлараро ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

ПЕКИН, 16 июнь. /«Дунё» АА/. Хитойда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши спикерининг ўринбосари Чжан Цинвэй билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда барқарор тараққиёт, камбағалликни қисқартириш, коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон – Хитой парламентлари алоқаларини янада ривожлантириш муҳимлиги ҳақида сўз юритилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Хитой алоқалари юксак даражаси  таъкидланди. Бунинг замирида икки давлат раҳбарларининг ўзаро самимий, дўстона ва ишончли муносабатлари ётгани алоҳида қайд этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech