22-23 июнь кунлари Наманган вилоятида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида ўқув курси ўтказилди. Машғулотларда вилоят прокуратурасидан 10 нафар ва ички ишлар тизимидан 50 нафар ходим тингловчи сифатида қатнашди.
Машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ўқув курсининг иккинчи куни халқаро эксперт Азамат Шамбилов маъруза қилиб, Нельсон Мандела қоидалари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Илмий маркази бошлиғи, юридик фанлар доктори, доцент Л.Исоқов, Ички ишлар вазирлиги Академияси “Жазони ижро этиш фаолияти” кафедраси доценти, подполковник Қ.Қодиров ва мазкур кафедра бошлиғи, юридик фанлар доктори А.Матчонов маърузалари тингланди.
Бундан ташқари, машғулотларда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ўқитувчиси, подполковник Ж.Яқубов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент Ф.Ҳайитбоев ва Миллий марказ бош мутахассиси Д.Рашидова ўз маърузалари билан қатнашди.
Ўқув курси якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 23.06.2023
- Кўришлар: 3840
- Чоп этиш