10 июль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Марказ директори ўринбосари Д.Муратова билан БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ҳуқуқий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Р.Саидумарова, фуқаросизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Гайн ҳамда Миллий марказнинг халқаро ҳамкорлик бўлими етакчи мутахассиси Қ.Обидов иштирок этди.
Мулоқот доирасида Миллий марказ ҳамда БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ўртасидаги 2023 йилга мўлжалланган қўшма иш режасида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўтган даврда бу борада амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилдилар. Шунингдек, истиқболдаги ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган ишларнинг устувор йўналишлари ва мавжуд имкониятлари кўриб чиқилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 13.07.2023
- Кўришлар: 3891
- Чоп этиш