Талабгорлар таянч докторантурага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари; (талабгорнинг диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиши зарур)
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси; (мавжуд бўлса)
– В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат. (Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи тан олинган сертификатлар рўйхати https://lex.uz/docs/5615817)
* Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2024 – йил учун “Инсон ҳуқуқлари” ихтисослиги бўйича таянч докторантурага 3 та қабул квотаси ажратилди.
Ҳужжатлар http://phd.mininnovation.uz веб – саҳифаси орқали жорий йил
15 сентябрдан 15 октябргача онлайн қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, 100029, Ислом Каримов кўчаси, 15 – уй
Мурожат учун телефон: 71-239-48-06
- Қўшилди: 06.09.2023
- Кўришлар: 4119
- Чоп этиш