21-22 сентябрь кунлари Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейида ҳамда Самарқанд академик лицейида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбирларнинг бирида 120 нафар, кейингисида 80 нафар тингловчи қатнашди.
Миллий марказнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва маърифат бўлими бошлиғи Ф.Ҳайитбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти 2023 йил 12 майда қабул қилган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди. Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари юзасидан атрофлича маълумот берди.
Ҳар икки лицей ўқувчиларига Миллий марказда нашр этилган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги” рисолалари тарқатилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 25.09.2023
- Кўришлар: 3628
- Чоп этиш