Сенат қўмиталари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича миллий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги маълумотларни эшитиш тартиби жорий этилади.
«Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси 11 моддадан иборат бўлиб, қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.
«Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда, унга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раёсатининг мажлисларида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон халқаро шартномаларини бажариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Қонун Вазирлар Маҳкамаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ алоқаларини тартибга солувчи норма билан тўлдирилмоқда.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилмоқда, унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг инсон ҳуқуқларига риоя этиш бўйича миллий дастурларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларини эшитиш тартиби белгилаб берилмоқда.
Жиноят-процессуал, Фуқаролик-процессуал ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга янги очилган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ишни қайта бошлаш асосларига қўшимчалар киритилмоқда.
«Олий Мажлис Сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунга қўшимча киритилмоқда, унга кўра марказ директори Сенат мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини олади. Бундан ташқари, Сенат қўмиталари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича миллий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги маълумотларни эшитиш тартиби жорий этилади.
«Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги конституциявий қонунга қўшимча киритилиб, унга мувофиқ марказ директори Қонунчилик палатаси мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Қонунчилик палатаси қўмиталари инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича миллий маърузалар тайёрлаш тўғрисидаги ахборотни эшитиши тартиби жорий этилади.
«Парламент назорати тўғрисида»ги қонун парламент назорати шакллари билан тўлдирилмоқда. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга риоя қилиш ҳолати тўғрисида, халқаро мажбуриятларни амалга ошириш соҳасида парламент назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш тартиби тўғрисида маълумотларни эшитиш тўғрисидаги нормалар билан тўлдирилади.
Kun.uz
- Қўшилди: 26.09.2023
- Кўришлар: 3299
- Чоп этиш