Унда вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходими ўз маърузалари билан чиқишди.
Тингловчиларга Омбудсман томонидан давлат органлари ва идораларига киритилган таъсир чоралари, Омбудсман плюс модели, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури бўйича маълумотлар берилиб, интерактив машғулотлар ўтказилди.
Икки кунлик ўқув курсида турли вазирлик, идора ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 70 дан ортиқ ахборот хизматлари ходимлари, журналистлар қатнашди.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 29.09.2023
- Кўришлар: 3263
- Чоп этиш