Муаллиф: Ўз ФА академиги
Акмал САИДОВ
''ҲАЗРАТ ЗАНГИ ОТА'' китобда улуғ авлиё, шайх, тасаввуфнинг йирик намояндаларидан бири Ҳазрат Занги ота (Ойхўжа ибн Тошжўжа) ҳақида сўз боради. Мовароуннаҳрнинг буюк вакилларидан бири бўлган бу мўътабар зот Хожа Аҳмад Яссавийнинг устози Арслонбобонинг эварасидир. Китобда Занги отанинг таржимаи ҳоли, хусусан, исм ва насаблари, аҳли аёллари, сулоласи, таваллуд ва вафот вақтлари, саёҳат ва изланишлари, устоз ва шогирдлари, Яссавия тариқатидаги даражалари, мақбара ва зиёратгоҳлари ҳақида маълумотлар берилган.
Занги ота мажмуаси -- нафақат Ўзбекистонда, Марказий Осиё минтақасида ҳам ноёб тарихий-меъморий ва маданий-маърифий мажмуа ва табаррук зиёратгоҳлардан ҳисобланади. Бу мажмуанинг Соҳибқирон Амир Темур томонидан бунёд этилиши, Темурийзода Мирзо Улуғбек томонидан таъмирланиши, айниқса, мустақиллик йилларида бу масканда бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлиги ҳақида маълумотлар берилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими расмий канали
- Қўшилди: 11.10.2023
- Кўришлар: 3496
- Чоп этиш