УЛУҒ СИЙМО ҲАҚИДАГИ АСАР

Ҳар қандай халқ, биринчи навбатда, ўзининг фидойи ўғлонларию, мутафаккирлари, инсоният тамаддунига улкан ҳисса қўшган олиму, уламолари билан ҳақли равишда фахрланадилар. Шу жиҳатдан ўзбек халқининг ғурури чиндан-да, тоғлардан баланд десак муболаға бўлмайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бундан икки йил аввал Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрганларида «Юртимиз заминидан жуда кўп олимлар, муҳаддислар, авлиёлар етишиб чиққан, уларнинг мероси ундан ҳам кўп. Лекин тан олиш керак, бу катта манбани чуқур ўрганмадик» дея афсус билан гапиргандилар.

Ҳақиқатдан ҳам. буюк алломаларимиз эришган ютуқлар, илмий-амалий натижалар билан фахрланишнинг ўзи камлик қилади, уларни қадрлашдан ташқари. илмий фаолиятларини кенг тарғиб қилишимиз керак.

Буюк аждодларимизнинг илмий меросларини ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳақида сўз борганида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик, юридик фанлар доктори Акмал Саидовнинг беминнат хизматларини алоҳида эътироф этиш лозим. Яқинда Акмал Холматовичнинг бир неча йил илгари нашр этилиб. халқимиз орасида кенг тарқалган «Ҳазрат Занги ота» номли китоби янги маълумотлар билан бойитилиб, қайтадан нашр қилинди.

Китобда улуғ авлиё, шайх. тасаввуфнинг йирик намояндаларидан бири Ҳазрат Занги отанинг таржимаи ҳоли. хусусан, исм ва насаблари. аҳли аёллари, сулоласи, саёҳати ва изланишлари, мақбара ва зиёратгоҳлари тўғрисида кенг маълумотлар берилган. Муаллиф Аҳмад Яссавийнинг тасаввуф соҳасидаги издошларидан бири бўлган Ҳазрат Занги ота тўғрисида олим ва мутафаккирларнинг фикрларини бир китобга жамлашга мувафлақ бўлган. Қайд этиш керак. Акмал Саидовнинг ўзи Ҳазрат Занги ота яшаган ва дафн этилган Тошкент вилоятининг «Зангиота» қишлоғида туғилган. Бу китобни эса, муаллифнинг ўзи туғилиб ўсган ҳудуд ва унинг авлиё зоти Занги отага ҳурмат-эҳтироми ифодаси. таъбир жоиз бўлса, фарзандлик бурчи адо этилишининг намунаси десак ҳам муболаға бўлмайди. Агарда ҳар бир олим Акмал Саидов каби ўзи яшаган ҳудуддаги авлиёлар ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида шундай изланишлар олиб борганида эди, мутафаккир боболаримизнинг илмий меросидан кўпминг сонли ўзбекистонликлар тўлиқроқ баҳраманд бўлардилар.

Муаллиф китобнинг дастлабки қисмларида Зангиота зиёратгоҳи ҳақидаги болаликдаги хотиралари билан ўртоқлашади. «Ушбу китобнинг ёзилиши ҳақида» сарлавҳаси остидаги бўлимда қайд этилишича. Занги отага. ул зотнинг зиёратгоҳларига муносабат доим ҳам юксак бўлмаган, унинг болалик йилларида Зангиота зиёратгоҳида вилоят атеистлар уйи иш олиб борган, зиёратгоҳлар ҳам, зиёратчилар ҳам шафқатсиз таъқибга учраб, ушбу маскан даҳрийлар музейига айлантирилган.

Бундан ташқари. китобдан Занги ота мақбарасининг бунёд этилиши билан боғлиқ ибратли ривоятлар ва тарихий воқеалар ўрин олган. Ривоятларнинг бирида айтилишича, «Амир Темур Ясси қўрғонида Аҳмад Яссавий ҳазратларига мақбара қуриш ҳаракатини бошлаганида нима учундир иш ҳадеганда юришавермаган. Бу ҳолнинг сабабини билолмай. ҳайрон бўлиб юрганида бир кеча тушига нуроний бирзот кириб. Яссавийга мақбара қуришдан олдин Занги отанинг қабрини обод қилиши кераклигини айтади. Шунда Амир Темур Занги ота руҳини шод этиш учун мақбара тиклашга киришади. Бу муҳташам ёдгорлик мажмуининг қурилишини 1420-йили Мирзо Улуғбек тугаллаган».

Китобда Занги ота мажмуасининг ўзига хосликлари, ундаги битикларнинг мазмун- моҳиятидан ташқари, Ҳазрат Занги отанинг маънавияти. унинг умрбоқий панд- насиҳатлари, шажаралари, Анбар онанинг у кишининг ҳаётидаги ўрни ва роли ҳақида ҳам батафсил сўз юритилади. Китобда бир пайтлар Занги ота қишлоғида «Занги ота сайили» деган байрам ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар ҳам бор. Масалан, хорижлик тадқиқотчи Евгений Шайлер 1873-йилларда Занги ота зиёратгоҳида бўлганида сайилни томоша қилганлиги, шу билан бирга рус сайёҳи ва олими В.А.Гордлевскийнинг Марказий Осиё билан боғлиқ таассуротларида Занги ота сайилига гувоҳ бўлганлиги ёзиб қолдирилган. Муаллифнинг фикрича, бу сайил одатда қовун пишиғи мавсумида бўлиб ўтган. Масалан, тадқиқотларда 1929-йилдаги сайилнинг якуни 13-сентябр кунига тўғри келгани айтилади.

Ўнта бобдан иборат «Ҳазрат Занги ота» китоби элимизнинг кароматгўй. донишманд сиймоси бўлмиш Занги ота ҳақида. Унинг диний-дунёвий фаолияти тўғрисида кенг қамровли яхлит асар ҳисобланиб, ундаги маълумотлар мутахассислар, энг асосийси тасаввуф тарихига қизиқувчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда. ушбу китобда Ҳазрат Шайх Занги отанинг бутун салоҳияти. Камолоти, маънавий мартабалари етарли даражада очиб берилган, авлиёлар ҳаёти, уларнинг шажаралари, тасаввуф тариқати билан боғлиқ маълуинотлар кенг таҳлил қилинган. Яна бир фикр, янги китоб тарихий қадриятларимизни тиклаш ва халқимиз маънавиятини янада юксалтиришга ҳам хизмат қилиши шубҳасиздир. 

 

 

 

Одилжон ТОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech