Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг ташаббуси билан “БМТ тизимидаги тузилмаларнинг халқаро ҳуқуқни таъминлаш борасидаги устувор вазифалари” мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни институт директори Муроджон Турғунов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда инсон ҳуқуқларини таъминлашда халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя қилиш борасида янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар амалга оширилаётгани, янгиланган Конституциямизда бу борада қатор янги конституциявий-ҳуқуқий нормалар белгилаб берилганини таъкидлади.
Давра суҳбатида халқаро ҳуқуқда инсон ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан маълумотлар берилди.
Якунда келгусида ўзаро ҳамкорлик асосида қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари соҳалари доирасида янги авлод адабиёт нашрларини тайёрлашга келишиб олинди. Халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчилигимизда янада мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Моҳигул Қосимова,
ЎзА
- Қўшилди: 24.10.2023
- Кўришлар: 3497
- Чоп этиш