Универсал даврий шарҳ бўйича эксперт баҳоси берилади

6-17 ноябрь кунлари Женевада бўлиб ўтадиган йиғилишда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий шарҳ бўйича ишчи гуруҳи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқади.

Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов бошчилик қилади.

Универсал даврий шарҳ бўйича муҳокамалар тўртинчи марта ўтказилмоқда. Биринчи, иккинчи ва учинчи шарҳлар 2018 йил декабрь, 2013 йил апрель ва 2018 йил май ойларида кўриб чиқилган.

Ўзбекистон – Универсал даврий шарҳ бўйича ишчи гуруҳ томонидан Женевада ўтказиладиган сессияда кўриб чиқиладиган 14 давлатдан биридир. Ишчи гуруҳ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга аъзо 47 та давлатдан иборат. 

БМТга аъзо 193 та давлатнинг ҳар бири айни муҳокамаларда иштирок этиши мумкин. Универсал даврий шарҳ доирасида БМТга аъзо барча мамлакатларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга эксперт баҳоси берилади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech