Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ ДИИҲБ директори билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча мамлакатимизда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Ўзбекистоннинг ЕХҲТ, айниқса, ДИИҲБ билан яқин муносабатлари ҳамда Ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик бўйича самарали суҳбатлашдик. Шунингдек, биз Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотларга алоҳида урғу бердик. Ўзбекистон Ҳукуматининг халқимиз фаровонлиги учун энг яхши шароитларни яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларини доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани учун жаноб Мекаччи ва унинг жамоасига миннатдорлик билдирамиз».

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech