ДЕКЛАРАЦИЯ ВА ЯНГИЛАНГАН КОНСТИТУЦИЯ: УЙҒУН ЖИҲАТЛАРИ

17 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг уйғун жиҳатлари” мавзусида ҳуқуқий маърифат соати ўтказилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Ҳуқуқий маърифат соатида Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма 2-батальони шахсий таркиби ходимлари иштирок этди.

Инсон  ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари Ҳ.Мўминов, Л.Холиқулов ва Батальон командири майор Икромжон Қурбонов ҳамда батальон маънавий-маърифий ишлар бўйича катта инспектори капитан Ферузбек Икромжонов мавзу юзасидан маъруза қилди.

Тадбир якунида Инсон  ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма 2-батальони кутубхонасига 30 турдаги 70 дан ортиқ ҳуқуқий адабиёт ҳамда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг янги сонлари беғараз тақдим этилди.

    

 Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech