17 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари: амалиёт ва ҳисобот” мавзусидаги ўқув курси якунига етди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан ўтказилди.
Ўқув курси Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури асосида ташкил этилди. Бунда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда БМТ Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифалар талабларидан келиб чиқилди.
Машғулотларнинг тўртинчи куни инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларни тайёрлаш ҳамда халқаро органлар тавсияларини амалга ошириш тартиби масалаларига бағишланди. Марказ ходимлари томонидан тингловчиларга миллий ҳисоботларни тайёрлаш, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини тўлиқ ва аниқ амалга ошириш жараёнлари ҳақида зарур маълумотлар тақдим этилди.
БМТнинг шартномавий қўмиталарида индивидуал мурожаатларни кўриб чиқиш тартиблари бўйича ҳам қимматли тавсиялар берилди.
Иштирокчилар ва маърузачилар ўртасида савол-жавоб фаол мулоқотга бой бўлди.
Муҳокамалардан сўнг иштирокчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилди.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллигига бағишланган тўрт кунлик машғулотларда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда фаол иштирок этаётган давлат органлари ва ташкилотларининг 20 дан ортиқ масъул ходими оффлайн ва онлайн қатнашди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 17.11.2023
- Кўришлар: 3208
- Чоп этиш