Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг аҳамияти ҳақида мулоқот

17 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчилари учун “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг аҳамияти” мавзусида ахборот-маърифий соати ўтказилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилди.

Миллий марказ масъул ходими Ҳ.Холмаматов ўқувчи-ёшларга Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси матнида илк бор барча одамлар эга бўлган ҳуқуқларнинг глобал таърифи баён этилганлиги ҳақида атрофлича сўзлаб берди. Ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжат ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлиги, мулк, эътиқод ва сўз эркинлиги, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш, таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳра олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги таъкидланди.

Тадбир якунида ўқувчиларга “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” нашри тарқатилди. Ушбу янги нашр Инсон  ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Декларациянинг 75 йиллиги муносабати билан чоп этилган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech