Конституция – Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий пойдевори

27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида шу мавзуда ҳуқуқий маърифат соати ўтказилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Ҳуқуқий маърифат соатида Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма 2-баталони шахсий таркиби ходимлари иштирок этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходими Ҳ.Холмаматов янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилгани ҳақида атрофлича сўзлаб берди. Бунда Асосий Қонунимизда ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги таъкидланди. Бинобарин, Бош қомусимизда давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши этироф этилгани бежиз эмас.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech