Талабаларга “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” ҳақида батафсил маълумот берилмоқда

Бу йил “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 75 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаларига “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган “Янги Ўзбекистон – инсон ҳуқуқлари” сабоқлари мунтазам ўтказилмоқда.

Мазкур дарсларда “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини”нинг мазмун-моҳияти, яратилиш тарихи, мақсади ва вазифалари, шунингдек “Янги Ўзбекистон – инсон ҳуқуқлари” мавзуси батафсил тушунтириляпти.

Хусусан, мамлакатимизда инсон ҳуқуқини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва бу соҳадаги белгиланган меъёрларга риоя қилишга қаратилган давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, инсон ҳуқуқига оид халқаро мажбуриятлар бажарилиши, фуқаролар ҳуқуқи ва эркинлиги ҳимоясини таъминлайдиган қонунчилик ҳамда институционал асос, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб борилмоқда.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech