Миллий танлов ҳакамлар ҳайъатининг йиғилишида

29 ноябрь куни “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар” мавзусидаги Миллий танлов ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши бўлди. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги доирасида ташкил этилган ушбу танлов инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини илгари суриш ва уларнинг таълим соҳасидаги аҳамиятига бағишланган.

Йиғилишда Миллий танловга келиб тушган лойиҳалар кўриб чиқилди. Шу асосда ғолибларни аниқлаш жараёни бўлиб ўтди.

Бу йилги танловда таълим ва инновациялар соҳасидаги ўзгаришлар, жумладан, рақамли технологияларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига таъсири каби муҳим мавзулар қамраб олинди. Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг сифати ва инновацион ёндашувларини алоҳида эътироф этди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимини 2023 йил 4 декабрь куни ўтказиш белгиланди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech