10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни
Одам Ато – одамларнинг аввали, салом!
Момо Ҳавво – оламнинг илк аёли, салом!
Аҳли инсон – коинотнинг сарвари, салом!
Башарият – Она Ернинг гавҳари, салом!
Нақарот:
Инсонга хос ҳақ-ҳуқуқни туймоқлик создир,
инсон қадрин жой-жойига қўймоқлик создир.
Мен – инсонман. Сен – инсонсан. У – инсон эрур;
бир-биримиз инсон бўлиб суймоқлик создир.
Қанча-қанча салтанатни кўрди бу замин.
Шоҳу гадо – баридан ҳол сўрди бу замин.
Қайта-қайта Ҳақ – ҳақиқат томон бурди юз,
адолатнинг меҳваридан юрди бу замин.
Нақарот:
Инсонга хос ҳақ-ҳуқуқни туймоқлик создир,
инсон қадрин жой-жойига қўймоқлик создир.
Мен – инсонман. Сен – инсонсан. У – инсон эрур;
бир-биримиз инсон бўлиб суймоқлик создир.
Кўп илоҳий манбалардан мақсад бир – Инсон.
Инсон сўзин олтмиш беш бор зикр этган Қуръон.
Сен – азизсан, Сен – мукаррам, Сен – жаннатий зот,
Эркинг, қадринг, ҳақ-ҳуқуқинг юксак бегумон.
Нақарот:
Инсонга хос ҳақ-ҳуқуқни туймоқлик создир,
инсон қадрин жой-жойига қўймоқлик создир.
Мен – инсонман. Сен – инсонсан. У – инсон эрур;
бир-биримиз инсон бўлиб суймоқлик создир.
Инсон – шаънинг, шавкатинг ва номусинг буюк,
шу неъматлар кафолати – Қомусинг буюк.
Инсон қадрин улуғлашга азму жазм этган
Дастуринг – соз, ўзинг буюк ва сўзинг буюк!
Нақарот:
Инсонга хос ҳақ-ҳуқуқни туймоқлик создир,
инсон қадрин жой-жойига қўймоқлик создир.
Мен – инсонман, Сен – инсонсан. У – инсон эрур,
бир-биримиз инсон бўлиб суймоқлик создир.
Ғулом МИРЗО
- Қўшилди: 07.12.2023
- Кўришлар: 3065
- Чоп этиш