Ғолибларни саралашда “Гулистон” журналининг 2023 йил сонларида эълон қилинган ҳар бир ҳикоя, шеърий туркум, мақола, суратлар атрофлича кўриб чиқилди. Улар ғоявий-бадиий, илмий, ижтимоий жиҳатдан таҳлил қилинди, бугунги кун учун долзарблигига, ўқувчиларнинг маънавий оламини бойитишга нечоғли хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратилди.
1. Энг яхши шеърий туркум:
Абдулла ШЕР – “Биз яшаб қолайлик авлодлар учун” туркум шеърлари учун. 5-сон.
2. Энг яхши ҳикоя:
Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ – “Каромат” ҳикояси учун. 5-сон.
3. Энг яхши мақола бўйича:
а) Ғулом МИРЗО – “Кибр, исроф ва қарз балосидан қачон қутиламиз?”, “Шонли тарихимизнинг энг ёрқин саҳифаси” мақолалари учун. 1-4-сонлар
б) Манзура ШАМСИЕВА – “Отасининг қизи” рукнидаги туркум мақолалари ва “Театр фидойиларни яхши кўради” суҳбати учун. 1-2-3-4-5-сонлар.
- Қўшилди: 21.12.2023
- Кўришлар: 3354
- Чоп этиш