Асосий мезон - қонунийлик, инсонга эътибор ва элнинг розилиги

Халқимизнинг фаровон, тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш барчамизнинг олий мақсадимиздир.

Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, Олий Мажлис ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ходимлари ҳамда фахрийлар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, тизимда фаолият олиб бораётган ходимларни байрам билан табриклади.

Тадбирга таклиф этилган меҳмонлар ҳам сўзга чиқиб, прокуратура органлари ходимларини касб байрами муносабати билан табриклаб, ўзларининг эзгу тилак-истакларини изҳор этди.

Бош прокурор томонидан прокуратура органлари ходимлари халқ оғирини енгил қилиш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш каби Давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларни амалга оширилишида нафақат назорат ўрнатмоқда, балки бу ишларда яқин кўмакчи ва ташаббускор бўлаётганлиги, бугун халқ билан очиқ мулоқот, фуқароларнинг дарду ташвишларига малҳам бўлиш, муаммоларини жойида ҳал этиш прокурорларнинг кундалик ишига айланганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида Бош прокурор буйруғига асосан ҳалол ва фидокорона меҳнати билан жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган ва хизмат вазифаларини намунали бажараётган бир қатор ходимлар тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech