Хавфсизлик, коммунити ва муваффақият: Meta'дан матбуот котиблари учун тренинг

Бугун АОКА ташаббуси билан ахборот хизматлари раҳбарлари учун «Zoom» иловаси орқали Meta компанияси вакиллари: Аврора Ли ва Сенура Абейвардена иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда Аврора Ли Facebook, Instagram ижтимоий тармоқларида ҳамда WhatsApp мессенжерида аккаунтлар хавфсизлигини таъминлаш, бунда икки босқичли аутентификациянинг аҳамияти ҳақида батафсил тушунча берди.

Шунингдек, "Building community across" (дунё бўйлаб коммунити яратиш) мавзусидаги кўргазмали тақдимотда аудиторияни кенгайтиришда қандай воситалардан фойдаланиш ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, аудитория ёши, соҳаси, қизиқишлари ва вақт кесимига кўра контент мавзуси ва йўналиши, шунингдек, жанрини танлаш мисоллар билан тушунтирилди.

Тренинг дастурига кўра "Measuring success" – "Муваффақиятни ўлчаш" юзасидан маълумотлар беришда контентни оммалаштириш, канал ва гуруҳларда репостлар сонини ошириш, бунда хабарнинг холислигини сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида Meta вакиллари матбуот котибларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди ҳамда давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига верификация белгисини олишда ёрдам кўрсатишга тайёрликларини билдиришди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech