“Муқаддас аёл” мавзусида тадбир ўтказилди

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу маънода, ўзининг самарали меҳнати, бой тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган хотин-қизлар мунтазам рағбатлантирилмоқда ҳамда изчил қўллаб-қувватланмоқда.

4 март куни Инсон  ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий  марказида ўтказилган “Муқаддас аёл” мавзусидаги тадбирда шу ҳақда сўз борди. Ушбу маънавий-маърифий тадбир 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилди.

Тадбирни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов очди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Опа-сингиллар” миллий телесериали сценарий ҳаммуаллифи ва режиссёри Замира Бегимқулова, Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова, актёр Беҳзод Мирзаев ҳамда актриса Заҳро Мирзаева сўзга чиқди.

Жамият негизи бўлган оила ва ундаги аёлларнинг роли акс этган “Опа-сингиллар” миллий телесериалининг яратилиши тарихи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар тадбир иштирокчиларига манзур бўлди. Ушбу телесериалдан лавҳа ҳам намойиш этилди.

Тадбирда иштирок этган барча аёлларга гул ва совғалар тақдим қилинди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech