Бадиий ижод эркинлиги ва маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳимояси йўлида

11 март куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқни қўллаш сифатини ошириш” (EQUAL) лойиҳаси доирасида халқаро экспертлик муҳокамаси ўтказилди. Тадбир “Юксалиш” ҳаракати томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Халқаро юристлар комиссияси ҳамкорлигида онлайн ва офлайн шаклда ташкил этилди.

Экспертлик муҳокамаси мамлакатимизда бадиий ижод эркинлиги ва бошқа маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мавзусига бағишланди. Тадбирда тегишли вазирлик ва давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари намояндалари ҳамда мустақил экспертлар иштирок этди.

Муҳокамалар доирасида Миллий марказ вакиллари ҳам сўзга чиқди.

Тадбир якунида юртимизда бадиий ижод эркинлиги ва маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳимоясини янада такомиллаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech