Ўзбекистон халқаро туризмни ривожлантириш йўлида муҳим қадам сифатида визалар тартибини соддалаштиришни танлади. 2019 йилда мамлакатда электрон виза тизими жорий этилди, 90 дан ортиқ мамлакат фуқаролари учун виза талаби бекор қилинди. Бу эса халқаро туристлар оқимининг сезиларли ошишига хизмат қилди. Натижада 2021 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳларнинг 30 фоизи визасиз кириш имкониятидан фойдаланди.
Туристик инфратузилмани модернизация қилиш ҳам жадал давом этмоқда. 2020 йилда мамлакатда 1400 дан ортиқ меҳмонхона фаолият кўрсатган бўлса, 2023 йилга келиб уларнинг сони 1800 дан ошди. 2025 йилгача бу кўрсаткични 2500 тага етказиш режалаштирилган. Тошкент, Самарқанд ва Бухоро халқаро аэропортлари замонавийлаштирилмоқда, янги рейслар йўлга қўйилмоқда.
Рақамли технологиялар ҳам туризмни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда Туристик хизматлар учун онлайн бронь тизимлари, рақамли платформалар ва мобил иловалар кенг қўлланилмоқда. 2022 йилда сайёҳларнинг 60 фоизи турар жой ва хизматларни айнан онлайн тизимлар орқали буюртма қилган.
МАДАНИЙ ВА ТАБИИЙ МЕРОСНИНГ ЖОЗИБАСИ
Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари - Самарқанд, Бухоро, Хива халқаро сайёҳлар орасида энг машҳур йўналишлардан ҳисобланади. Самарқанддаги Регистон мажмуаси, Бухородаги Арк қалъаси „ Хивадаги ичан-қалъа каби тарихий обидалар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритиЛган. Бугунги кунда мамлакат бўйлаб 7 та йирик тарихий обида ва маданий мерос объекти ЮНЕСКО рўйхатидан жой олган. Умуман, Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий ва тарихий ёдгорликлар рўйхатга олинган.
Шунингдек, мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ музей фаолият юритмоқда. Улар орасида Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Самарқанддаги Афросиёб музейи, Бухородаги Арк музейи, Хивадаги ичан-қалъа музейи хаЛқаро меҳмонЛар учун энг қизиқарли манзиллардан саналади.
ЭКОТУРИЗМ ВА АГРО-ТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ
Ўзбекистоннинг табиий ландшафтлари экологик туризм учун кенг имконият яратади. Тоғлар, чўл ҳудудлари ва миллий боғлар масалан, Зомин, Уграм-чотол, Нурота давлат миллий боғлари экотуристлар учун жозибадор масканлардир.
Сўнгги йилларда агротуризм ҳам ривожланмоқда. Сайёҳлар маҳаллий қишлоқ хўжалиги ҳаёти билан танишиб, миллий деҳқончилик урф-одатларини, боғдорчилик ва узумчилик жараёнларини бевосита кузатиш имконига эга бўлаяпти. Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона водийси вилоятларида бу йўналиш алоҳида ривожланмоқда. 5 мингдан ортиқ фермер хўжалиги агро-туристлар учун очиқ.
Агро-туристик маршрутлар орқали сайёҳлар пахта терими, ғалла йиғими, боғларда мева териш каби жараёнларда иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, қишЛоқ ҳудудЛаридаги зардўзлик, кулолчилик, гилам тўқиш каби анъанавий ҳунармандчилик билан яқиндан танишиш ҳам меҳмонлар учун катта қизиқиш уйғотади. Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида "Узум сайли", "Қовун сайли" каби фестиваллар агро-туризмнинг ёрқин намуналаридандир.. 2023 йилда агро-туризм йўналишида 50 мингдан ортиқ сайёҳ мамлакатимизга ташриф буюрган.
ГАСТРОНОМИК ВА САРГУЗАШТ ТУРИЗМИ
Ўзбекистон миллий ошхонаси халқаро сайёҳлар учун алоҳида жозибага эга. Палов, сомса, кабоб каби миллий таомлар туфайли кўплаб сайёҳлар гастрономик туризмни ҳам мақсад қилиб ташриф буюради. 2023 йилда мамлакатимизда 300 дан ортиқ миллий ресторан ва кафе фаолият бошлади.
Тоғ спорти ва саргузашт туризми бўйича ҳам Ўзбекистон катта салоҳиятга эга. Чимён, Белдерсой ҳудудларида тоғ чанғиси, парашют спорти, тоғ юришлари каби фаолиятлар йўлга қўйилган. Қизилқум чўлида эса, туялар сафари турлари машҳур бўлиб бормоқда.
ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити туфайли сўнгги йилларда туризм соҳасида 2 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъекти иш бошлади Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи тарихда илк бор 10 миллион нафардан ошди. Фақатгина Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ҳудудида “Амирсой" “Угам Riwer" ва “Белдирсой-Чимён-Нанай" каби йирик курорт мажмуалари барпо этилди.
2017 йилда Ўзбекистонга 2,7 миллион хорижий турист ташриф буюрган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 6,6 миллионга етди. Бу 2017 йилга нисбатан 2,5 баробар, 2022 йилга нисбатан эса, 1„3 баробар ўсишни англатади.
Ички туризмни ривожлантириш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошириЛмоқда. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида 15 миллиондан ортиқ аҳоли саёҳатга чиқди, ҳудудлар бўйлаб эса 21 миллиондан зиёд ташриф уюштирилди. Шу доирада 1,1 минг нафар имконияти чекланган шахс ва 570 мингдан ортиқ ёшлар учун бепул саёҳатлар ташкил этилди.
2025 йилнинг январь-июль ойларида мамлакатимизга туристик мақсадларда жами 6 миллион 319,1 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,1 миллион кишига ёки 48,9 фоизга кўпдир. Сайёҳлар оқимида Қирғизистон (1,3 млн.), Қозоғистон (14 млн.) ва Тожикистон (1,4 млн.) фуқаролари етакчилик қилмоқда.
КЕЛАЖАК САРИ ИШОНЧЛИ ҚАДАМЛАР
Ўзбекистоннинг 2024 йилда саёҳат қилиш учун “энг яхши давлатлар" рўйхатига киритилгани, “World of Statistics" томонидан эълон қилинган хаЛқаро рейтинглар мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада оширади. “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар эса, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадини ошириш ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Умуман олганда, Ўзбекистонда туризм соҳасининг бугунги ҳолати ва ривожланиш тенденциялари ижобий натижаларни кўрсатмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва йирик лойиҳалар мамлакатимизни нафақат минтақада, балки бутун дунёда жозибадор сайёҳлик марказига айлантириш йўлида муҳим қадамдир.
Ҳамидулло МЎМИНОВ,
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
Ахборот-ресурс мультимедиа бўлими бошлиғи
“Inson va qonun AI” газетасининг 2025 йил 30 сентябрь кунги 39 (1503)-сони
- Қўшилди: 03.10.2025
- Кўришлар: 137
- Чоп этиш