ЭРКИН ФИКРЛОВЧИ ЖУРНАЛИСТЛАР ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРЛАРИ
Одатда янги чоп этилган китобни тандирдан узилган нонга мукояса қилишади. Тандирдан узилган нондан буғдойнинг хушбўй ҳиди димоққа урилса, янги китобдан муаллиф тақдим этган янгича фикрлар ва ғоялар шууримизга етиб боради. Тарих фанлари доктори, профессор Карим Норматовнинг “Янги Ўзбекистон бунёдкори” номли китоби ҳам шундай баҳога муносиб. Ушбу эссе-монографияда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси ва изчил, тизимли саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида миллий журналистикамиз олдида турган долзарб вазифалар хакида фикр юритилган.
Сиёсий эссе жанрига мансуб китобнинг “Муқаддима”сида мамлакатимизда суз эркинлигини таъминлаш борасида катта натижаларга эришилаётгани, журналистика соҳаси ҳам демократик ислоҳотлардан куч олаётгани таъкидланган. Давлатимиз раҳбарининг: “Биз барпо этаётган ҳуқуқий демократик давлатда суз ва матбуот эркинлиги доимо Бош қомусимиз ва қонунларимиз ҳамда Президент ҳимоясида бўлади”, деган сўзлари миллий журналистикамизнинг жадал ривожланиши учун ишончли кафолат бўлгани қайд этилган.
Муаллиф сўнгги ўн йилда Янги Ўзбекистон миллий журналистикаси ривожини таҳлил қилар экан, бу даврни шартли равишда икки босқичга ажратган: журналистика соҳасидаги ташкилий, ҳуқуқий, концептуал ислоҳотлар даври (2016 — 2020 йиллар) ва миллий медиамаконнинг фаол ривожланиши даври (2021 — 2025 йиллар).
Шунингдек, китоб бир-бирини мазмунан тўлдирувчи икки бобдан иборат. “Ҳак суз қудрати ҳар қандай атомдан кучли, таъсирли” номли биринчи бобда Янги Ўзбекистонда журналистлар олдига қўйилган вазифалар, давлат ва жамиятнинг соҳа ривожига таъсири масалалари ёритилган. Муаллифнинг таъкидлашича, ҳақ сўзни очиқ айтиш ва ишончли ёзиш — журналистнинг бош капитали ва вазифаси ҳамда жасорати, фуқаролик жамиятини барпо этишда эса инсон қадр-қимматини улуғлашнинг асос негизидир.
Ҳозирги даврга келиб, интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш баробарида мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари, миллий блогерларимиз ҳам Ўзбекистон обрўсини, унинг имижини янада мустаҳкамлаш ишига ўз улушини қўшиб келмоқда. Дарҳақиқат, газета ва журналларимиз, телерадио каналларида ошкоралик, таҳлил ва холис танқид кучайгани, бевосита хорижий мамлакатлардан тайёрланаётган материаллар сони ортиб бораётгани амалда намоён бўлмоқда.
Кейинги йилларда соҳада изчил амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, очиқ,лик сиёсати оммавий ахборот воситалари ходимларини руҳлантирмоқда, уларнинг фаоллашишига туртки бермоқда. Айни пайтда журналист ва блогерлар жойларда вужудга келган муаммоларни дадил кўтариб чиқиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилиши кенг оммалашмоқда. Энг муҳими, танқидий-таҳлилий чик,ишлар, билдирилаётган таклифлар, фикр-мулоҳазалардан сўнг кўплаб масалаларга ечим топилиб, муаммолар ижобий ҳал этилмоқда, қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар, қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Тезкорлик билан жадал ривожланаётган даврда ҳар томонлама профессионал журналист кадрларга эҳтиёж катта. Журналистика фани ўқитилаётган олий ўқув юртларида илмий салоҳият кўрсаткичлари юксалаётгани, назария ва амалиётнинг уйғун ташкил этилаётгани, илмий тадқиқотчилар сафида ёшларнинг ортиб бораётгани айни муддаодир.
Китобнинг иккинчи боби “Журналист — Ватан ҳимоячиси, умрини бунёдкорлик ишига бағишлайди” деб номланган. Унда миллий журналистикамизнинг бугунги кундаги энг таниқли вакиллари, давлат ва жамоат арбобларининг Янги Ўзбекистон журналистикаси тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари, долзарб мақолалари тақдим этилган. Соҳага энди қадам куйган журналистлар профессор Карим Норматов умумлаштирган иқтибосларни ўзига хос хрестоматия сифатида қабул қилиши мумкин.
Шунингдек, сиёсий эсседа янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оммавий ахборот воситаларига берилган ҳуқуқ ва эркинликлар батафсил таҳлил этилган.
Муаллиф фикрича, газетада босилган сўз кечаги кун ҳодисасига айланади, лекин ундаги ғоялар ҳар бир шахснинг фикрига таъсир кўрсатади. Фикрлар хилма-хиллиги натижасида ҳақиқат юзага чиқади. Журналистнинг ҳар бир сўзи, энг аввало, Ватан ва халқ манфаатига хизмат қилиши зарур.
Эркин фикрловчи журналист танқид қилувчи, янгилик изловчи, алал-оқибат, яратувчига, бунёдкорга айланади. “Янги Ўзбекистон бунёдкори” китобини варақлар экансиз, бевосита амалиётчи журналистларнинг ижодий маҳоратларига мурожаат қилинганига гувоҳ бўласиз. Бу, айниқса, ҳаётимиз кўзгуси ҳисобланмиш миллий контент хакидаги мулоҳазаларда аниқ намоён бўлган.
Миллий контент — дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга миллат манфаатини асосли ҳимоя қилиш орқали муносабат билдириш, очиқ ва ҳаққоний фикрларни баён этиш дегани. Миллий контент яратиш фақат айрим ташкилотларнинг вазифаси деган фикрдан йироқ бўлиш керак. Ҳар бир давлат органи ва муассасаси ўз ваколати доирасида бу жараёнга ҳисса кўшиши, глобал медиамаконда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаши ва ўзбек миллатининг узига хослигини тарғиб қилиши керак.
Профессор Карим Норматовнинг эссемонографиясида бугунги давр, Янги Ўзбекистон миллий журналистикасининг қиёфаси, эришилган ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар, шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан журналистика соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган демократик ислоҳотлар тўғрисида таҳлилий фикр юритилган бўлиб, муаллиф ўз китобига куйидаги мулоҳаза билан якун ясаган: “Давлат бошлиғи қўллаб-қувватлашлари ўлароқ эл-юртнинг барча ташкилотлари, муассасалари хам уйғонадилар, эл севган Президентига камарбаста буладилар, деб ишонамиз”.
Акмал САИДОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
академик.
«Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 5 декабрь кунги 256 (9151)-сони
Ўзбекча
English
Русский