Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

Ўзбекистон Президентининг ИҲТда 2022 йилни Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилиш бўйича ташаббуси ташкилот Котибияти ва аъзо давлатларнинг доимий вакиллари диққат марказида

ТЕҲРОН, 14 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) раислиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилни ИҲТда Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилишни таклиф этган эди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президентининг мазкур ташкилот доирасида муайян соҳани ривожлантириш бўйича ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш ташаббуси катта қизиқиш билан қабул қилинди ва ташкилотга аъзо барча мамлакатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Шу муносабат билан ташкилотга аъзо мамлакатларнинг расмий вакиллари ҳамда ИҲТ бош котиби ўз фикр ва мулоҳазаларини  билдиришда давом этмоқда.

Хусусан, яқинда Эроннинг Хормозган вилоятидаги Бандар Аббос шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТга аъзо мамлакатлар Доимий вакиллари кенгашининг сайёр йиғилиши чоғида ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозирий Ўзбекистон Президентининг 2022 йилни ташкилот маконида ИҲТда ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилиш бўйича ташаббуси ИҲТ минтақасидаги транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, товарларнинг тўсиқсиз транзитини таъминлаш, рақамли процедураларни жорий этиш, шунингдек, интерграциялашган автомобиль, темир ва денгиз йўллари, ҳаво тармоқларини яратишга кучли туртки беришини қайд этди.

Бош котиб ИҲТ Котибиятининг кун тартиби автомобиль, темир йўл, денгиз транспорти, шунингдек, фуқаро авиацияси соҳасида кенг кўламли тадбирлар, дастур ва лойиҳаларга эга эканини таъкидлади.

Эроннинг ИТҲдаги доимий вакили Саид Алави Эрон Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси доирасида илгари сурган БМТнинг Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюцияси лойиҳасининг қабул қилинишини тўла қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

У, шунингдек, Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йилида транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари ИҲТ фаолияти доирасида тобора долзарб аҳамият касб этаётганини билдирди.

Озарбайжоннинг ИҲТдаги доимий вакили, элчи Али Ализода ҳам Ўзбекистон Президентининг Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йилини эълон қилиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлар экан, ИҲТ минтақасида транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва мустаҳкамлаш, амалга оширилаётган ва режалаштирилган барча лойиҳаларни изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этишга чақирди.

ИҲТ Транспорт ва коммуникациялар департаменти директори Акбар Ходайи Ўзбекистон раҳбарининг таклифи ИҲТ транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро юклар транзити, темир йўл, денгиз ва ҳаво алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, ИҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва ички савдони ошириш учун янги туртки беришини ҳамда истиқболли имкониятлар яратишини таъкидлади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech