2022 йил 27 июнь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов АҚШ Давлат департаментининг Қочоқлар ишлари бўйича минтақавий мувофиқлаштирувчиси Рене Ларивере ва БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича директори ўринбосари Думитру Липкан билан учрашди.
Учрашувда қочоқлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот асносида Р. Ларивере Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди. Хусусан, фуқаросизликни камайтириш борасидаги амалий ишларни эътироф этди.
АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистоннинг қуролли низолар ҳудудларидан ўз фуқароларини ватанга қайтариш бўйича тажрибасини ижобий баҳолади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 29.06.2022
- Кўришлар: 5562
- Чоп этиш