2022 йил учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги қарорига мувофиқ, 2022 йил учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш тадбирлари бошланди.

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги Низомга асосан, фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари ва ташкилотлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.

Шу муносабат билан 2022 йил учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодларнинг ҳужжатларини (электрон ва асл нусхада) 2022 йил 1 октябрга қадар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига тақдим этиш мумкин.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech