Илм-фан ва таълимда миллий ва халқаро тажриба

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Илм-фан ва таълимнинг инновацион ривожланиши: ҳозирги ҳолати ва тараққиёт тамойиллари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, юртимиз ва хорижнинг бир қатор етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда мамлакатимиз илм-фани олдида турган устувор йўналишлар, инновацион ривожланиш тенденцияларини амалиётга татбиқ этиш, бу борада миллий ва халқаро тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари қизғин муҳокама қилинди.  

Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов, Тошкент шаҳридаги Амити университети ректори Б.Абдуллаев, Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали ижрочи директори А.Мағрупов, ИИВ Академияси бошлиғи Р.Хатамов сўз олиб, илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтдилар. Шунингдек Беларусь, Хитой, Ҳиндистон ва россиялик олимларнинг маърузалари тингланди.  

Куннинг иккинчи ярмида халқаро анжуман иши сессияларга бўлинган ҳолда давом эттирилди. Халқаро ҳамда маҳаллий экспертлар томонидан замонавий илм-фан ва таълим соҳасидаги долзарб муаммоларнинг ечимларига қаратилган ўнлаб таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.  

ИИВ Академияси Ахборот хизмати 
ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech