Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмнинг қонуний асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган "2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури"да қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизмларни такомиллаштириш назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига тегишли қўшимчалар киритишни назарда тутади. Хусусан, Жиноят-ижроия кодекси "Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олидини олиш бўйича Миллий превентив механизми" деб номланган 41-боб билан тўлдирилмоқда. Мазкур бобда, миллий превентив механизм иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мониторинг ташрифлари якунлари бўйича тавсиялар бериш, мониторинг ташрифлари натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлиги ва улардан фойдаланиш тартиби ва бошқа масалалар ўз аксини топган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қийноқларнинг олдини олишнинг амалдаги механизмларини такомиллаштириш ва янги механизмларни жорий этилишига, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ва Қийноққа қарши қўмиталарининг қийноқларнинг олдини олиш бўйича тавсиялари бажарилишига, шунингдек мамлакатнинг халқаро имиджи яхшиланишига сабаб бўлади.

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/oz/d/72139) сайтида жойлаштирилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech