Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”га асосан Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси биринчи таҳрири тайёрланди ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
АОКА ҳамда мутахассислар томонидан тайёрланган ушбу кодексда ахборот соҳасига тааллуқли саккизта қонуннинг мавжуд нормалари ўзаро тизимлаштирилган ҳолда унификация қилинмоқда.
Мазкур Қонун ҳамда Кодекс лойиҳаси бўйича билдирилган фикрлар Агентлик томонидан синчковлик билан ўрганилади ва инобатга олинади. Шу боис ахборот соҳаси вакиллари, шу жумладан, ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларни муҳокамалар жараёнида фаол иштирок этишга чақирамиз.
- Қўшилди: 21.12.2022
- Кўришлар: 4572
- Чоп этиш