23 февраль куни Фарғона шаҳрида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусидаги ўқув курси машғулотлари давом этди. Мамлакатимизда эълон қилинган “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида ташкил этилган мазкур машғулотларда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар тизими ходимлари иштирок этди.
Машғулотларнинг иккинчи куни “Вояга етмаганлар ва аёлларга оид халқаро ва миллий стандартлар”, “Ушлаб туриш, қамоққа олишга оид халқаро стандартлар, маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари”, “Қийноққа солиш жинояти учун жавобгарлик масалалари”, “Камситмаслик, айбсизлик презумпцияси, қамоққа олиш, хабар беришга оид халқаро стандартлар ва Ўзбекистон Республикаси жиноий-ҳуқуқий тизимида мазкур стандартларнинг қўлланиши” мавзуларидаги маърузалар тингловчилар эътиборига ҳавола этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 23.02.2023
- Кўришлар: 3607
- Чоп этиш