Марказий Осиё етакчилари халкаро хамжамият этиборини сув муммосига қаратмокда

Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари юксак минбарлардан дунё ҳамжамияти эътиборини миллионлаб инсонлар ҳаётига хавф туғдираётган экологик муаммоларга қаратмоқда.

Яқиндагина Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясида ҳам минтақамиз етакчилари яна бир бор халқаро ҳамжамиятни огоҳлантириб, муз эриши жараёни тезлашиши натижасида миллионлаб одамлар учун сув ва озиқ-овқат танқислиги таҳдид солаётганидан огоҳ этди.

Дарҳақиқат, минтақа ҳаётини асосан тоғларда тўпланган музликлар таъминлайди. Афсуски, сўнгги йилларда табиат мувозанати бузилди. Иқлим исиб, тоғ музи тез эрияпти. Ёғин-сочин аввалгидек эмаслиги боис, захиранинг ўрни  тўлмай, сув камаймоқда. Бу муаммо Қозоғистонни, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни бирдек ташвишга солмоқда. Президентларимиз Ассамблея минбарига чиқиб, хавф солаётган инқирознинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш, халқаро форумлар ўтказишдан тортиб, янги институтлар яратишгача бўлган кенг кўламли ташаббусларни илгари сурдилар.

Музликлар эриб, таҳдид кучаймоқда

Шавкат Мирзиёев заявил о начале формирования Новой Центральной Азии без  границ и конфликтов

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Орол денгизи қисқариши оқибати доим жаҳон ҳамжамияти диққат марказида бўлиши кераклигини таъкидлар экан, мамлакатда қуруқ денгиз тубига, жами икки миллион гектар шўр ерга чидамли ўсимликлар экилганини маълум қилди.

Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Токаев Марказий Осиёда ҳаво исиши тезлиги жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар юқорилигини таъкидлади. Унинг айтишича, “Олатов” тоғи музи эриши “миллионлаб одамлар учун сув ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидни кучайтиради”. Минтақамиз асосий сув захираси жойлашган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон эса мамлакатдаги 14 000 музликдан 1300 га яқини бутунлай йўқ бўлиб кетгани хусусидаги маълумотни келтирди. Табиат жадал ўзгариши сув, энергия ва озиқ-овқат таъминотига бевосита таъсир кўрсатадиган тошқин, қурғоқчилик ва чанг бўронига сабаб бўлиши, натижада аҳоли ҳаёти қийинлашишига урғу берди.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров айниқса қурғоқчилик, камайиб бораётган сув ресурси ушбу тоғли мамлакат қишлоқ хўжалиги ва биология хилма-хиллигига таҳдид солаётгани ҳақида ташвиш билан гапирди.

Таяние ледников: Центральная Азия в зоне риска | Курьер ЮНЕСКО

Ички денгизлар фожиаси

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари минтақадаги энг йирик сув ҳавзалари билан боғлиқ экологик офатларга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, Қозоғистон Президенти Каспий денгизи шиддат билан қисқараётганидан огоҳлантириб, бу ҳолатни “глобал сигнал” деб атади. Туркманистон етакчиси Сердар Бердимуҳаммедов эса мамлакати Каспий атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташаббусига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Конференция ва форумлар

Етакчилар минтақавий ва халқаро тадбирларни ўтказиш бўйича кенг кўламли таклифлар тақдим этди.

Дефицит воды в Центральной Азии: страны должны пересмотреть политику  водопользования - CABAR.asia

Масалан, Ўзбекистон Жаҳон сув форумига тайёргарлик кўраётганини эълон қилиб,  инновацион сув технологияларини жорий этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишга чақирди. Қозоғистон 2026 йил апрель ойида Остона шаҳрида БМТ кўмагида минтақавий экологик саммитга мезбонлик қилишини айтди. Қирғизистон барча аъзо давлатларни 2027 йил тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантиришга бағишланган “Бишкек+25” саммитида иштирок этишга чорлади. Тожикистон ҳам бу борада йирик анжуманга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Яъни, Душанбе 2028 йил БМТ Сув конференцияси учун асос бўлиб хизмат қиладиган Олий даражадаги халқаро анжуманни ўтказади.

Туркманистон навбатдаги Каспий экологик форумини 2026 йил уюштириш таклифи билан чиқди.

Янги институтлар ва минтақавий дастурлар

Ўзбекистон раҳбари БМТ билан ҳамкорликда Минтақавий яшил технология маркази ишга туширилиши, Марказий Осиёда сувдан фойдаланиш ва кўкаламзорлаштириш дастурлари амалга оширилиши ғоясини илгари сурди. Энг муҳим, мазкур ташаббуслар давлатимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Туркманистон Президенти ўз нутқида чўлланишга қарши кураш минтақавий маркази ташкил этишни таклиф қилди.

Сотрудничество стран Центральной Азии и ООНпо вопросам обеспечения  региональной безопасности - The Asia Today

Қозоғистон Президенти Бош Ассамблеяни 22 апрель – Халқаро сайёра экиш унини белгилаш ва 2026 йил – Барқарор ривожланиш учун халқаро кўнгиллилар йилини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Иқлим дипломатияси

Ўзбекистон раҳбари олий минбарда туриб, жаҳон ҳамжамиятини иқлим миграцияси бўйича Глобал шартнома тузишга чорларкан, бу борада ягона халқаро механизм мавжуд эмаслигини яна бир бор эслатди. Қирғизистон “тоғдан океангача” табиий тизим ўзаро боғлиқлигини таъкидлади ва ҳар йили 3 триллион долларлик ҳарбий харажатни ҳаёт сифатини яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва тоза ҳавога йўналтириш зарурлигини қайд этди.

Таяние ледников в горах угрожает водной и продовольственной безопасности в Центральной Азии.

Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиё етакчилари бир овоздан бугунги кунда қатъий чоралар кўрилмаса, минтақавий экологик муаммолар глобал инқирозга айланишини ташвиш билан таъкидламоқда. Улар барчани мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, бўлажак тадбирларда фаол иштирок этишга чақирар экан, юқорида тилга олинган муаммоларни ҳал этиш масаласи нақадар долзарблигини жаҳон ҳамжамиятига  қайта-қайта эслатишга ҳаракат қилмоқда.

ЎзА, Саидмурод Раҳимов

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech