Бугун АОКАда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ноширлик-матбаа ҳамда ахборот-кутубхона соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Агентлик директори ўринбосари Ғайрат Бозоров ўзбек-озар адибларининг сара асарларини таржима қилиш ва чоп этиш, икки давлат ноширлари, муҳаррирлари, ахборот-кутубхона, матбаа мутахассислари ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ахборот-кутубхоналарда икки мамлакат асарлари бурчакларини ташкил этиш борасида таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
Ўз ўрнида, Озарбайжон маданият маркази директори Акиф Марифли сифатли таржима ва нашрни ташкил этиш учун икки мамлакат ижодкорлари билан адабий кечалар ташкил қилиш,Озарбайжонда ўтказиладиган халқаро китоб кўргазма-ярмаркаларида Ўзбекистон делегацияси вакилларининг махсус миллий экспозиция билан иштирок этиши ва ҳамкорликдаги янги истиқболли лойиҳалар бўйича ташаббусларини илгари сурди.
Учрашув якунида икки мамлакат ўртасида адабий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, китобхонликни тарғиб қилиш, келгусида қўшма лойиҳаларни ишга тушириш орқали ўзбек ва озар ноширлари ҳамда ижодкорларининг яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш таклифларини ўрганиб чиқишга келишилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали
- Қўшилди: 27.05.2025
- Кўришлар: 244
- Чоп этиш