Одам савдосининг олди олинди

Одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Бироқ, бу иллатга қарши аҳоли орасида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай ҳалигача қонунбузарликлар содир бўлмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда Оҳангарон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда фуқаронинг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.

Навбатдаги тезкор тадбирда Янгийўл шаҳрида яшовчи 1990 йили туғилган аёл (Ш.Ч.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган Сергели туманида яшовчи 33 ёшли аёл (М.А.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтирган. У танишини Тошкент халқаро аэропорти орқали Россия Федерациясининг Москва шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Шундан сўнг ҳолат юзасидан бу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech