Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:
— уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
— уй шароитида қараб туриш хизмати;
— тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
— кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
— шахсий ёрдамчи хизмати.
Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.
Ваучер қиймати Ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.
Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»