17 декабрь куни Москва шаҳрида "Евроосиё маконида инсон ҳуқуқларини шу мавзуда мавзусида ўтказилган Учинчи халқаро конференция бўлиб ўтди. Халқаро анжуман Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан О.Кутафин номидаги Москва Давлат юридик университети ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича илмий-маърифий марказ билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Халқаро конференцияда 20 дан ортиқ давлат омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари вакиллари, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази делегацияси, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Европа Кенгаши, Европа Омбудсманлар институти каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Анжуманда Россия Федерацияси субъектларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, Россия давлат ва нодавлат ташкилотлари намояндалари, дипломатлар ва олимлар қатнашди.
Конференцияни Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова очди.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Учинчи халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет ва Европа Кенгаши Бош котиби Мария Пейченович-Буричнинг видео-мурожаатлари намойиш этилди.
Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси Раиси Лилиан Мори Паскье анжуман иштирокчиларини қутлади.
Очилиш маросимида Москва шаҳри дунё Омбудсманлари тўпланиб турадиган асосий марказлардан бирига айлангани қайд этилди. Буни кейинги даврда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Омбудсманлар иштирокида уч марта йирик халқаро конференция ташкил этилгани ҳам тасдиқлайди.
Халқаро конференцияда 3 та ялпи мажлис доирасида 25 та маъруза тингланди. Муҳокамаларда миллий ва халқаро экспертлар фаол иштирок этди.
Сўзга чиққанлар, умум эътироф этган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормалари ҳамда инсонийлик мезонларига таянган ҳолда, мамлакатлар, ҳукуматлар, халқлар, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий муассасалар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг универсал нормаларига риоя этиш зарурлигини қайд этдилар. Бунда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасаларнинг ўз фаолиятини мустақил равишда амалга ошириши ғоят муҳим экани таъкидланди.
Конференция иштирокчилари томонидан Евроосиё маконида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасаларнинг интеграциялашуви жараёнлари қўллаб-қувватланди. Минтақа аҳолиси ўртасида ушбу муассасалар фаолиятини янада оммалаштириш, уларнинг вазифа ва ваколатлари ҳақида замонавий ахборот-коммуникация воситалари ёрдамида кенг тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Конференция якунида ушбу халқаро анжуманнинг якунловчи ҳужжати атрофлича муҳокама этилди ва қабул қилинди.
Халқаро конференция иштирокчиларига сертификатлар топширилди.
*
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабоев халқаро конференция доирасида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова билан юзма-юз мулоқотда бўлди.
Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритар экан, Т.Москалькова 2020 йилда бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумининг иккинчи анжуманида ҳам иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди.
*
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев билан учрашувда Туркия Республикаси Бош Омбудсмани Шереф Малкоч 2019 йил 17-18 ноябрь кунлари Истанбулда ташкил этилган инсон ҳуқуқларига доир нуфузли анжуманда Ўзбекистон экспертлари фаол иштирок этгани учун миннатдорчилик изҳор этди.
Томонлар бу борадаги яқин муносабатларни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини келгусида ривожлантиришнинг амалий режаларини кўриб чиқдилар.
*
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев Корея Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси раиси Чой Юнг-ае билан учрашди.
Томонлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан Корея Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш истиқболларини муҳокама қилдилар.
*
Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси доирасида Халқаро конференция доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев билан мулоқот чоғида Озарбайжон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Девони раҳбари Ойдин Сафиханли Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) доирасидаги амалий фаолиятини юқори баҳолади.
О.Сафиханли 2019 йил 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг «Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти» мавзуидаги Йиллик 6-семинари юксак савияда ташкил қилинганини алоҳида эътироф этди. Мазкур Комиссиянинг янги аъзоси сифатида Тошкент Декларациясининг қабул қилинишида шахсан овоз бергани, бу ҳужжатда Осиё қитъаси ёшлари ҳуқуқларини таъминлашга катта аҳамият қаратилгани ҳақида гапирди.
*
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев Болгария Республикаси Камситишлардан ҳимоя қилиш бўйича комиссияси раиси Ана Жумалиева билан ҳам учрашди.
А.Жумалиева ўзи раҳбарлик қилаётган Комиссия билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истагида эканини маълум қилди.
Ғулом Мирзо
Москва шаҳри
- Қўшилди: 19.12.2019
- Кўришлар: 4586
- Чоп этиш