Концепцияга кўра, ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш;
- хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;
- назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш;
- ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш;
- ички назорат тизимини доимий мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.
Ушбу устувор йўналишларини қуйидаги механизмлар орқали амалга ошириш лозим:
- ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;
- ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш;
- ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»