Сариосиё ҳокими ўринбосари маҳалла фаолларини пахта теримига мажбурлагани учун жазоланди

Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланилди

Кеча ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғига тегишли видеомурожаат тарқатилганди.

Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари Дилфуза Тошматова маҳаллалардаги фаолларни пахта теримига мажбурлагани ҳақида хабарга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳолат ўрганилаётгани ҳақида баёнот берганди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳам мазкур ҳолат бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди.

Ҳоким ўринбосари ҳар бир маҳалла фаолига беш нафардан одам топиб, уларни пахта теримига олиб чиқишга мажбурлаган.

Сариосиё тумани ҳокими ўринбосарининг маҳалла фаолларига пахта теримига 5-10 нафардан фуқароларни мажбурий жалб қилиш ҳақида топшириқ бергани тасдиғини топди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (20,6 млн сўм-таҳр.) миқдорида жарима қўлланилди”, — дейилади вазирлик баёнотида.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech