АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 156 290 нафар хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка: 117 911 нафари касб-ҳунарга, 24 357 нафари томорқадан даромад топишга, 8 569 нафари хавфсиз миграция тамойили асосида хорижий тил ва касб-ҳунарга, 5 453 нафари дарахт ва гул кўчатларини етиштириш бўйича ўқитилди.
Тижорат банклари томонидан жорий йил 1 июнь ҳолатига 174 885 нафар хотин-қизларга 11 трлн 555,9 млрд сўм кредит маблағлари ажратилган. Шундан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 82 558 нафар хотин-қизларга 1 294,5 млрд сўм кредитлар ажратилган.
Жорий йилнинг ўтган даврида 1 690 136 нафар хотин-қизлар даромадли меҳнат билан таъминланди.
Криминоген вазияти оғир маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 108 852 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
11 065 та оилалардаги турли ижтимоий-маиший муаммолар ҳал этилди, 2 951 нафар хотин-қизларнинг ижтимоийлашуви таъминланди.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни ҳимоя қилиш мақсадида, зўравонликдан жабрланган ва тазйиққа учраган 55 757 нафар хотин-қизларга “ҳимоя ордери” расмийлаштирилди.
Энг муҳими, 22 527 та оилалар яраштирилди ва 28 193 та низоларнинг асл сабаблари бартараф этилди.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 10.07.2025
- Кўришлар: 90
- Чоп этиш