Sayt xaritasi 00:00:00

Саидов Акмал Холматович

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги низом”га мувофиқ  Марказни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради.

Марказ директори юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга:

Марказ ваколатларини амалга оширишда давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш;

инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокуратураси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан ҳамкорлик қилиш;

инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Олий Мажлис палаталари, Олий Мажлис қўмита ва комиссиялари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳайъатлари, Олий суд Пленуми, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми, илмий ва таълим муассасаларининг илмий кенгашлари йиғилишларида иштирок этиш;

инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш муаммолари бўйича давлат органлари, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўтказадиган йиғилишлар, анжуманлар ва семинарларда иштирок этиш;

жазони ижро этиш муассасаларига, қамоқда сақлаш жойларига ва махсус қабулхоналарга монеликсиз кириш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш, шунингдек, Марказ ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари, шу жумладан жазони ижро этиш муассасалари, илмий ва таълим муассасалари ҳамда бошқа тузилмаларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолият амалиётини жойларда бевосита ўрганиш;

инсон ҳуқуқларининг бузилиши аниқланган ҳолатларда ваколатли давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги маълумотлар текширувини уюштириш;

инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва такомиллаштириш мониторингини амалга ошириш, уларни такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш шакллари бўйича тавсиялар тақдим этиш;

манфаатдор ташкилотларга инсон ҳуқуқларига риоя этилишини, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари тикланишини таъминлаш бўйича тавсия бериш;

Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этиш;

Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича «давра суҳбатлари», конференция ва семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш;

халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳамкорликни амалга ошириш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга.