(Клод Лебланснинг Тошкентга иккинчи сафаридан фоторепортаж)
Француз журналисти Клод Лебланс илк бор Тошкентга саёҳат қилганида ўспирин йигитча эди. Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган сайловларни ёритувчи хорижий журналистлар сафида у куни кеча яна мамлакатимиз пойтахтига келди.
Бу орада 32 йил вақт ўтиб кетибди. Жаноб Лебланс бугунги Тошкент, янгиланган Ўзбекистонни кўриб турганидан мамнун.
XIV асрда Турон ҳукмдори Амир Темур ва Франция Қироли Шарль VI ўзаро дипломатик хатлар алмашганлар.
ХXI асрда икки юрт вакилларининг юзма-юз учрашиши ҳам оддий ҳол, ҳам ўзига хос байрамдир.
Ҳамма жойда сайлов нафаси, истиқболга ишонч туйғуси.
Сайловга ҳозирлик қизғин.
Музейлар ҳам мамлакат дарвозаларидир.
Клод Лебланс: “Поездларни яхши кўраман!”
Шарқ бозорлари – ҳамиша тўкин ва баракали.
Юрт соғинчи: Тошкент “Бродвейи” – Сайилгоҳда Париж суратини кўриб қолдик.
Ассалом! Бонжур! Эй, ғамгусор она...
Инсон хотираси – муқаддас ва барҳаёт.
Тарихи – буюк, бугуни – саодатли, эртаси умидбахш юрт, Ўзбекистон!
“Самарқандга бормасам бўлмас!”
Тараққиёт йўли: “оташ арава”лардан – учқур поездларгача.
Клод Лебланс: “Мамлакат ривожланиш даражасини белгилашда унинг поездлари муҳим мезондир. Ишонмасангиз, Ўзбекистоннинг “Афросиёб” поездларида сайр қилиб кўринг!”
Ғулом Мирзо тайёрлади
- Қўшилди: 22.12.2019
- Кўришлар: 4930
- Чоп этиш